Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланди
537
Бугун мамлакатимиз бўйлаб қишлоқ хўжалигида эртачи маҳсулот етиштириш кенг оммалашиб бормоқда.
Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланди

Меҳнатсевар деҳқонларимиз далага уруғ қадаш фурсатини кутиб ўтирмасдан, иссиқхоналарда уруғни муддатидан аввалроқ экиб, ҳар галгидан барвақт ҳосил йиғиштириб олишга эришмоқдалар. Асосийси, ушбу маҳсулотлар ички бозордан орттирилиб, четга экспортга чиқарилмоқда.

Чироқчи туманидаги "Gissar Effect" МЧЖда ҳам бу йил деҳқончилик юмушларига эрта киришилган эди. Жорий йил декабрь ойида бир гектар ер майдонига махсус тайёрланган иссиқхонада уруғлар қадалиб, май ойида биринчи ҳосилда 4 тоннадан зиёд тарвуз йиғиштириб олинди. Қувонарлиси, тарвузлар  машиналарга юкланиб, Қозоғистон  мамлакатига экспорт қилинди. Келгусида эса,  20 тоннагача ҳосил олиш мўлжалланмоқда.

Вилоятимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида божхона постимиз томонидан ҳар куни 24 соат давомида божхона расмийлаштирувини амалга ошириб келмоқдамиз, – дейди “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ботир Жавлиев. – Бу эса, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш билан бирга, вилоят экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Айтиш жоизки, мамлакатимиз бўйлаб етиштирилаётган барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мазаси билан хориж мамлакатлари орасида машҳур. Вилоятимиз бўйлаб экспорт фаолияти билан шуғулланаётган корхоналар сонининг ортиб бораётганлиги ҳамда аҳолини иш билан бандлиги таъминланаётганлиги эса ҳар жиҳатдан аҳамиятга моликдир.

15.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг