Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бўлғуси божхоначиларнинг ота-оналари билан учрашув
166
Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти этиб қайта ташкил этилди ва божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса сифатида белгиланди.
Бўлғуси божхоначиларнинг ота-оналари билан учрашув

Мазкур қарор ижросини тўлақонли таъминлаш, курсант ва тингловчиларнинг маънавий  аҳлоқий тарбияси, жисмоний тайёргарлиги, ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, уларда юксак маънавий, аҳлоқий, ватанпарварлик фазилатларини шаклллантириш жараёнига ота-оналар иштирокини кенгайтириш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармасида вилоят ҳудудида яшаётган курсантларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Жиззах вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимиз миллий божхона тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш, соҳага малакали кадрларни таъминлаб бериш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталди. Шунингдек, замонавий фикрлайдиган, чуқур билимли, масъулиятни ҳис этадиган, ҳар жиҳатдан етук кадрларни тайёрлашда нафақат тизимдаги мутахасислар балки ота-оналарнинг ҳам роли жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида тушунтириб ўтилди.

Учрашув давомида курсантлар ота-оналарига институт ўқув-тарбия жараёнидаги янгиликлар, ҳар бир курсантнинг 2018/2019 йили семестр якунлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда хизмат ва ўқув интизомига риоя қилиш ҳолати юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Б.Анварханов  божхона органларида коррупция, тамагирлик ҳамда порахўрлик каби салбий иллатларни олдини олишга қаратилган тадбирлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, жамият равнақи ва мамлакат тараққиётига жиддий хавф солувчи коррупцияга қарши ҳамкорликда курашиш лозимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида ота-оналар институтдаги таълим тарбия тизими ва уни янада такомиллаштириш юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

23.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг