Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўхорилар орасига нима экилган эди?
154
Божхона ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишди.
Жўхорилар орасига нима экилган эди?

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда  Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида Чироқчи туманида фуқаро Х.З. нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ҳовлининг томорқа ер майдонида узум токлар орасида 4 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги яширин тарзда парваришлаб келинаётганлиги фош этилди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб мазкур туманда яшайдиган яна бир фуқаро Б. Ч. нинг ҳам яшаш хонадони белгиланган тартибда текширилди. Натижада, ҳовлидаги жўхори ўсимлиги экилган майдонда яширин тарзда 6 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ноқонуний парваришлаб келинаётганлиги  аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

12.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг