Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жамоатчилик Кенгашининг таклиф ва тавсиялари тараққиётга хизмат қилади
179
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” жорий йил 4 июлдаги ПҚ-3837 сон Қарори асосида Давлат божхона хизмати органлари ҳузурида ҳам Жамоатчилик Кенгаши ташкил этилиб, унинг таркиби тасдиқланган эди.
Жамоатчилик Кенгашининг таклиф ва тавсиялари тараққиётга хизмат қилади

Айни пайтда мазкур Жамоатчилик Кенгаши томонидан Қарорда белгилаб берилган вазифаларни тўлақонли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси фаолиятини ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости фаолияти, ушбу пост ходимларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўнғирот туманида бунёд этилаётган 2 та 2 қаватли жами  32 хонадондан иборат хизмат уйлари, “Доут-ота” чегара божхона пости фаолияти, ушбу пост ходимлари истиқомат қилаётган хизмат уйлари билан яқиндан танишиш ишлари амалга оширилиб, фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

 

Муҳтарам Президентимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган  5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам Жамоатчилик кенгаши эътибор марказида бўлди.

Хусусан,  Доут-ота” чегара божхона пости ходимлари истиқомат қилаёган хизмат уйлари билан танишиш жараёнида ушбу чегара божхона пости инспектори Жамшид Абдуллаевнинг хонадонига ҳам ташриф буюрилиб, унинг хизмат фаолияти жараёнида эришаётган ютуқлари, фарзанд тарбияси масалалари юзасидан ходимнинг оила аъзолари иштирокида маърифий суҳбат ташкиллаштирилди.

Шунингдек, ушбу хизмат уйида истиқомат қилаётган ходимлар ва уларнинг фарзандлари билан, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш, жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш,  ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича ҳам самимий мулоқот ўтказилди.

Қувонарлиси шундаки, ушбу 5 ташаббус ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан  мазкур хизмат уйларида истиқомат қилаётган ходимларнинг фарзандлари ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида интернет тармоғидан фойдаланиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Ушбу имкониятлар эса ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини янада оширишга замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда тўлақонли билим олишларига хизмат қилмоқда.

“Доут-ота” чегара божхона постида хизматни ўтаётган катта инспектор Улуғбек Шодмоновнинг фарзанди, 6-синф ўқувчиси Феруза Шавкатиллоева ҳам муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар учун самимий миннатдорчилик билдириб, атоқли ўзбек шоираси Зулфия қаламига мансуб ўзи ёд олган шеърларни ўқиб берди.

Жамоатчилик кенгаши раиси Деҳқонбой Кудриддинов ёшлар билан ўтказилган самимий мулоқот давомида бу каби иқтидорли ёшлар сафини янада кенгайтириш бўйича ўз тавсияларини бериб, келгусида улар ватанимиз тараққиётига хизмат қиладиган малакали кадрлар бўлиб етишишлари зарурлигини  таъкидлади.

21.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг