Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
266
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан ташқи сиёсат доирасида олиб борилаётган дўстона сиёсат Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаб, хусусан, савдо, инвестициялар ва фан соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Мамлакатимизда Жанубий Кореянинг етакчи компания ва банклари иштирокида нефть-газ ва нефть-кимё соҳалари, металлургия, машинасозлик, электр техникаси саноати, фармацевтика, агросаноат, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Икки давлат ҳудудлари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. 

Юқорида келтириб ўтилган лойиҳаларнинг жадал суръатларда ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон Давлат божхона қўмитасига ташриф буюрди.

Учрашув давомида Давлат божхона қўмитаси Раиси М.Азимов томонидан  Кан Чже Квон божхона хизмати фаолияти билан яқиндан таништирилди. Самимий руҳда ўтказилган  тадбир давомида Жанубий Корея элчисига божхона тимсоли эсдалик совғаси топширилди.

Тадбир якунида  Жанубий Корея элчиси жаноб Кан Чже Квон Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. Шунингдек, ўз навбатида ҳар икки давлат божхона тизимларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

26.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг