Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Долзарб мавзудаги матбуот анжумани ўтказилди
98
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш, иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш орқали юртимизда қулай бизнес муҳитини яратиш, шунингдек, маҳаллий экпортёрларга енгилликлар бериш, тадбиркорликни давлат ҳимоясига олиш давр талаби ҳисобланади.
Долзарб мавзудаги матбуот анжумани ўтказилди

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан “Мамлакатимиз иқтисодиётига фаол инвестицияларни жалб этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ушбу йўналишда божхона соҳасида яратилган қулайликлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган ОАВ вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда божхона бошқармаси мутахассислари томонидан мамлакатимизда инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу йўналишда барча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф қилиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари шунингдек, экспортёрлар учун тадбиқ этилган божхона соҳасидаги имтиёз ва енгилликлар, бу борада Қорақалпоғистон Республикаси божхона органлари томонидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб “Вақтинча олиб кириш”, “Вақтинча олиб чиқиш”, “Реэкспорт”, “Реимпорт”, “Давлат фойдасига воз кечиш”, “Йўқ қилиш”, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш”, “Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” каби 8 турдаги божхона режимларига товарларни жойлаштириш учун рухсатнома бериш, чет эл автомобилларида юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартириш бўйича рухсатномалар бериш, божхона брокери сифатида ишларни амалга ошириш учун рухсатномалар бериш бекор қилинганлиги, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириб, божхона органларига тақдим этиш каби қулайликлар тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган қулайликлардан далолатдир.

Матбуот анжуманида мана шундай долзарб масалаларга тўхтаб ўтилиб, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун соддалаштирилган божхона тартиб-таомиллари, жумладан, 2019 йилнинг 1 мартидан божхона расмийлаштируви жараёнига тўлиқ равишда жорий қилинган Хавфни бошқариш тизимининг афзалликлари, тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш борасида  Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган журналистларга 27 июнь “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан божхона қонунчилигидаги янгиликлар ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ОАВлар орқали тарғиб қилишдаги самарали ҳамкорлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси раҳбариятининг ташаккурномалари билдирилди.

 

27.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг