Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Очиқ мулоқотда солиқ ва божхона органлари фаолияти муҳокама этилди
227
Куни кеча Бухоро телевидениесида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда солиқ ва божхона органларидаги сўнгги ўзгаришлар муҳокама этилди. Унда асосан, Ўзбекситон Республикаси Президентининг жорий йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида сўз юритилди.
Очиқ мулоқотда солиқ ва божхона органлари фаолияти  муҳокама этилди

Хусусан, фармоннинг энг аҳамиятли жиҳатлари солиқ ва божхона раҳбар-ходимлари томонидан кенг жамоатчиликка батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, экспортёрларнинг  муаммолари соҳа мутасаддилари томонидан қай даражада ўрганилаётганлиги таҳлил этилиб, уларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан фикрлар алмашилди.

Муҳими шу куни бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида бухоролик тадбиркорлар жонли мулоқотда соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олиш имконига эга бўлишди.

6.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг