Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган шиналар фош этилди
200
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ режимда жорий этиш белгиланди.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган шиналар фош этилди

Хусусан, 2018 йил 1 декабрдан “сариқ” ва “қизил” йўлаклар, 2019 йил 1 мартдан бошлаб эса “яшил” ва “кўк” йўлаклар ишга туширилди. Бу йўлаклар товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш шакллари хавф даражасига қараб бир-биридан фарқ қилади ва белгиланади. Албатта, хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими бугун ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Асосийси, тадбиркорларнинг қимматли вақти тежалиб иш унумдорлиги ошаяпти.

Бироқ бу каби қулайликлардан самарали фойдаланмасдан, ўзининг ноқонуний даромадини орттириш илинжида бўлган “тадбиркор”ларнинг орамизда учраб туриш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, куни-кеча “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида четдан импорт асосида олиб келинган қиймати 14 минг АҚШ долларилик, оғирлиги 93 минг
78 килограмм “енгил автомашина шиналари” сони ҳужжатларда 11 минг 164 дона деб кўрсатилган. Мазкур товар “қизил” йўлакка йўналтирилганлиги сабабли белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, ҳужжатларда кўрсатилгандан қиймати 40 миллион 385 минг сўмлик 197 дона шиналар ортиқча олиб келинганлик ҳолати аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эсда тутиш лозимки, давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш йўлида яратилган имкониятлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, қонун ҳужжатларига амал қилиш нафақат тадбиркорларга наф келтиради, ўз ўрнида мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг