Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқ билан мулоқот – энг устувор вазифа
58
Маълумки, жорий йилнинг 27 июнь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Халқ билан мулоқот – энг устувор вазифа

Мазкур Фармонда белгиланган топшириқлар ва вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида, Қашқадарё вилоят телевидениясида вилоят божхона ҳамда солиқ бошқармалари масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида масъул ходимлар томонидан ушбу Фармон билан солиқ ва божхона органларидаги сўнгги ўзгаришлар бўйича кенг жамоатчиликка батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда ўзаро фикр ва мулоҳазалар юритилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказилган ушбу давра суҳбати орқали воҳа аҳолиси мамлакатимизда тадбиркорлар ўртасида адолатли рақобат тамойиллари жорий этиш таъминланиши тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар. Кўрсатув сўнггида Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган 11-08 қисқа рақамли ишонч телефони эслатиб ўтилди.

12.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг