Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти Ахборот-ресурс маркази ва қўшимча маъруза аудиториялари учун алоҳида комплекс қуриш бўйича тендер эълон қилади
192
Лойиҳа молиялаштириш Давлат божхона қўмитасининг махсус фондидан амалга оширилади.

Қурилишни амалга ошириш муддати: 10 ой.

Тендер савдоларининг чекланган нархи: 12 847 320 868 сўм ҚҚС билан.

                                                              10 706 100 724 сўм ҚҚС сиз.

        Тендерда савдоларида қуйидагилар қатнашиши мумкин:

 

     Тендер савдоларида белгиланган шартлар асосида иштирок этиш истагини билдирган маҳаллий ва ҳорижий қурилиш ташкилотлари ва корхоналар;

       Тендер савдолари иштирокчисига қуйидаги малакавий шартлар қўйилади:

  • Тендер савдолари қийматининг камида 20% миқдорда айланма маблағлари мавжудлиги ёки амалга ошириладиган ишлар бўйича маъсул банкнинг кафолати, ишлаб чиқариш базаси, қурилиш ишларини (хизматларни) амалга ошириш учун зарур бўлган ишчи кучи ва мутахассисларни мавжудлиги;
  • Шартнома тузиш учун ҳуқуқий лаёқати ва ваколати;
  • Шунга ўхшаш ҳажмдаги сўнгги 3 (уч) йиллик иш тажрибаси;
  • Аввалги бажарилган ишлар ҳамда танловда мустақил равишда бажарилиши режалаштирилган ишларнинг ҳажмлари (фоизларда) ҳақидаги маълумот;
  • Устав капитали миқдори.

                 Қуйидаги ташкилотлар тендер савдоларида қатнашиши мумкин эмас:

  • Қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик даврида бўлган, шунингдек бир-бирига бевосита молиявий ва қонуний қарамлиги ёки қатнашиш учун бошқа шаклларда акс эттирилган ташкилотлар, холдинглар;
  • Тендер савдолари эълон қилинишидан олдин камида 6 ой олдин таъсис этилган ташкилотлар;
  • “Буюртмачи” билан суд ҳолатида ёки ҳакамлик судида муҳокамасида бўлганлар;
  • Лицензияга эга бўлмаганлар;
  • Имтиёзли солиқ режимини таъминлайдиган ва/ёки молиявий операцияларни амалга оширишда (оффшор зоналарда), шунингдек, норезидентларнинг оффшор зоналарида жойлашган банклардаги ҳисоб рақамларида очилишини ва тақдим этилишини таъминламайдиган давлатлар ва ҳудудларда рўйхатдан ўтган ташкилотлар;
  • Виждонсиз ижрочиларнинг ягона реестрида жойлашган ташкилотлар;
  • молиявий аҳволи барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлган;

    Тендер таклифини тайёрлаш ва топшириш учун зарур бўлган барча хужжатларга қўйиладиган талаблар, шакллар ва намуналар тендер хужжатларида кўрсатилган;

    Тендер қатнашчилари лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда лойиҳа хужжатлари шу жумладан чизмалар, дизайнлар билан танишиш учун “Буюртмачига” мурожаат қилиш хуқуқига эга.

   Буюртмачи Тендер иштирокчиларнинг илтимосига биноан лойиҳа хужжатлари шу жумладан чизмалар ва дизайнларни (асл нусхаси ёки электрон варианти) тақдим этади.

    Тендер савдолари бўйича тендер ҳужжатларини ва тендерга тегишли маълумотларни жадвалда кўрсатилган манзилдан олиши мумкин.

     Тендер савдолари бўйича тижорат таклифларни қабул қилиш вақти 18:00 гача қуйидаги манзил бўйича: Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 6, 705-хона.

    Тижорат таклифларни тақдим этган иштирокчи, юқорида келтирилган материаллар билан танишганлигидан ва ишларни (хизматни) бажариш учун унинг иш хажмига, материалларга, иншоотларга ва лойиҳа ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатларда кўзда тутилган ишларни бажаришга тааллуқли шартларга ҳеч қандай эътирозлари йўқлигидан далолат беради.

   Тендер савдолари бўйича тижорат таклифларни кўриш муддати Биржа электрон савдолари dxarid.uzex.uz порталида тендер савдоларига эълон қилингандан сўнг 30 кун.

8.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг