Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар автомашина ўриндиғи остига яширилган тўппончани олиб киришга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.
138
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги «Қурол тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг рухсатномаларига кўра амалга оширилади.
Божхоначилар автомашина ўриндиғи остига яширилган тўппончани олиб киришга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.

2020 йилнинг 30 январидан эътиборан кучга кирадиган мазкур қонунга кўра, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда божхона органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида олиб қўйилган қурол ва унинг ўқ-дорилари кейинчалик ҳуқуқбузарлик содир этилган жойдаги Миллий гвардия органларига топширилади.

Амалдаги қонунчиликда эса контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган.

Республикамиз божхоначилари томонидан қурол ва ўқ-дориларнинг божхона назоратидан яширинча олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида фош қилинмоқда.

Сўнгги вақтларда амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига зид равишда чет давлатлардан юртимизга турли пневматик қуролларни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб киришга уринишлар тез-тез учраб турмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Даут-ата” чегара божхона постида ўзининг қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирлиганида, автомобилининг орқа ўриндиғи тагига 1 дона газли пневматик тўппонча хуфиёна тарзда яшириб қўйилганлиги фош бўлди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан олиб орилган профилактик чора-тадбирлар давомида Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролардан бири А.Ф. эса уйида сақланган ов қуролини ўз хоҳиши билан божхона органларига тақдим қилди.

Тошкент халқаро аэропортида аниқланган божхона қонунбузилиши ҳолатида эса хориждан учиб келган йўловчилардан бири В.С. 1 дона патронни “яшил” йўлак орқали олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг