Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
269
Сифатсиз дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз. Чунки, турли шароитда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда ташиладиган дори воситалари шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Афсуски, юқоридаги оддий ҳақиқатдан кўз юмган айрим кимсаларни юртдошларимизнинг саломатлигидан кўра, мўмай даромад кўпроқ қизиқтиради.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари ана шундай ҳолатларининг бир нечтасига чек қўйишди.

Қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Б.А.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмасдан ва оғзаки сўровда маълум қилмасдан 10 дона “Лантус Соло Стар 100 ЕД/мл” номли инсулин дори воситаларини яширинча ўтказишга уринганлиги аниқланди.

Кейинги ҳолатда хорижий фуқаро И.Н.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, қўлидаги жомадоннинг ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган қиймати 38 миллион сўмлик 50 та қутида “Програф 1 мг” номли дори воситалар борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаро К.Г.нинг ҳам қинғирлигига мазкур пост ходимлари томонидан нуқта қўйилди. Яъни унинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида, юклари орасида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган умумий қиймати 2 миллион сўмлик таблеткаларни қўшни давлатдан ноқонуний даромад олиш илинжида олиб келаётгани фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

13.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг