Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт кўрсаткичларининг юқорилашида божхона органларининг ўрни каттадир
127
Тадбиркор ва божхона – бугун бу икки тушунчанинг ўзаро мутаносибликда ривожланиши негизида мамлакат экспорт салоҳиятининг юксалишини кўришимиз мумкин.
Экспорт кўрсаткичларининг юқорилашида божхона органларининг ўрни каттадир

Шунинг учун ҳам экспортни ривожлантиришда айнан солиқ ва божхона органларининг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликда  ишлаши муҳим омил ҳисобланади.

Айни дамда экспортёр корхоналарнинг товарларини хорижий бозорларига тез ва сифатли тарзда етказиб берилишини таъминлаш ҳамда тадбиркорларнинг экспорт борасидаги билим ва тажрибаларини янада ошириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан сайёр учрашувлар ташкиллаштириб келинмоқда.

Худди шундай учрашувлардан навбатдагиси Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари иштирокида бўлиб ўтди. Унда божхона органи масъуллари вилоятда фаолият кўрсатувчи экспортёр корхоналарга ташриф буюришиб, уларнинг ишлаб чиқариш салмоғи ва экспортбоп маҳсулотлари билан бирма бир танишиб боришди.

Сайёр учрашувнинг биринчи манзили 3 йилдан бери фаолият юритиб келаётган “Ғайрат чодак” МЧЖ бўлди. Ўтган қисқа фурсат оралиғида мазкур корхона 200 дан ортиқ ҳамюртимизни доимий иш билан таъминлабгина қолмай, ўз маҳсулотларининг хориж бозорларида харидоргирлигига ҳам эришиб улгурди.

Сайёр ташриф давомида божхоначилар корхона раҳбари билан ҳамсуҳбат бўлиш асносида уни экспорт масаласида қандай муаммолари борлиги билан ҳам қизиқиб кўришди ва тегишли тавсиялар беришди.

Шундан сўнг сайёр учрашувнинг иккинчи манзили бўлган “Мехавая мода” корхонасига ташриф амалга оширилди.

Шу ўринда айтиш жоизки, мазкур корхона асосан қоракўл териларидан турли кўринишда аёллар кийимларини тайёрлаш ва уни хорижга экспорт қилиш билан шуғулланиб келади.

Рақамларга мурожжаат этадигани бўлсак, вилоятнинг экспорт кўрсатгичлари, 149,8 миллион долларга етган бўлиб, бу рақамлар ўтган йилга нисбатан 27,1 фоизга ўсган.

Вилоятда тайёрланаётган экспортбоп маҳсулотлар асосан Эрон, Хитой, Россия, Туркия, Қозоғистон каби давлатларга етказиб берилмоқда.

Сўнгги сўз ўрнида таъкидлаш лозимки, шу куни бўлиб ўтган учрашувларнинг барчасида божхона масъуллари тадбиркорларнинг нафақат муаммоларини ўрганишди шу билан биргаликда экспорт йўналишида божхона органларидан тақдим этилаётган имтиёзлар билан ҳам таништиришди.

28.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг