Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт – тараққиёт сари дадил қадам демакдир
158
Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш бугунги кунда асосий вазифаларимиздан бири бўлиб келмоқда.
Экспорт – тараққиёт сари дадил қадам демакдир

Шу муносабат билан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан жойларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни экспорт фаолиятига жалб этиш, бу борадаги муаммолар ечимини ҳал этиш борасида тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

 Хусусан, Андижон вилоятида тўқимачилик ва трикотаж, пряжа ва калава ип ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар билан навбатдаги сайёр учрашув Асака шаҳрида жойлашган “Асака” текстил корхонасида бўлиб ўтди.

Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов сўзга чиқиб, сайёр учрашув иштирокчиларини мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этиб, бугун юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш бўйича давлатимиз Раҳбари бошчилигида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётганлигини, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда хусусий мулк манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай имкониятлар яратиш, бундай кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклигини, барчамиз бирга юртимизнинг истиқболи учун жонбозлик кўрсатиб ҳалол меҳнат қилишимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида фаол тадбиркорлар ҳам мамлакатимизнинг  экспорт салоҳиятини ошириш бўйича олиб борилаётган ислохотлардан мамнун эканликларини билдириб, давлатимизни иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ҳамда халқимиз фаровонлигини таъминлашда туну-кун хизмат олиб бораётган божхона ходимларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди шунингдек, маҳсулотлар экспортини янада ривожлантириш юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини ҳам айтиб ўтдилар.

31.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг