Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Жартепа” чегара божхона пости депутатлар эътиборида
76
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
“Жартепа” чегара божхона пости депутатлар эътиборида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси У.Сулаймонов бошчилигида бир гуруҳ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур Қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Жартепа” чегара божхона пости фаолияти билан яқиндан танишиб чиқдилар.

“Жартепа” чегара божхона пости биринчи тоифали божхона пости ҳисобланиб, ихтисослашуви бўйича божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, пиёда ҳаракатланаётган фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослашган божхона пости саналади.

Ҳозирда постнинг кириш ва чиқиш залларида фуқароларни божхона назоратидан тез ва сифатли ўтказиш учун замонавий рентген аппаратлари ўрнатилган бўлиб, сутка давомида 2500-3000 нафар йўловчиларни ва уларга тегишли бўлган юкларни божхона назоратидан ўтказиб келмоқда. Ўз навбатида фуқаролар ҳамда уларнинг қўл ва багаж юкларини тезкор тартибда божхона назоратидан ўтказилиши навбат кутиб қолмасликнинг олдини олади.

Шунингдек, мазкур чегара божхона постидан сутка давомида 160-190 та енгил автотранспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилиб келинмоқда.

Божхона постида яратилган барча шароитларни кўздан кечиришган депутатлар қонунчилик томонидан божхона соҳасида яна қанақанги муаммо ва таклифлар борлиги нуқтаи назаридан йўловчилар ҳамда божхона ходимлари билан суҳбатлашиб олишди. Мавжуд қонунчилигимизни янада такомиллаштириш, божхона тизимига оид айрим меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш масалалари юзасидан божхоначилар ўз таклифларини билдиришди.

Мақсад битта, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, тадбиркорлик ва туризмни жадал ривожлантириш, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда божхона назорати ва расмийлаштирувининг шаффофлигини таъминлашдан иборатдир.

9.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг