Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш бартараф этилди
128
Товар моддий бойликларини юртимизга божхона тўловларидан қочиб ноқонуний йўллар билан олиб киришга уриниш ҳолатларига божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш бартараф этилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро А.А.нинг найранги фош этилди.

Ушбу шахс белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган маҳсулотлар учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловларидан бўйин товлаб, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 11 миллион сўмлик 15 турдаги  хўжалик молларини мазкур пост орқали ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

10.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг