Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда
96
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга божхона соҳасидаги сўнги меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида жойларга чиқиб, сайёр учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Тадбиркорларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда

Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Fashion dress” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан яқиндан танишиш учун сайёр учрашув ташкил этилди.

Мазкур корхона ўз фаолиятини йўлга қўйганига 8 йил бўлган бўлсада,  корхонанинг асосий фаолияти эркаклар учун турли мавсумларга мўлжалланган мўлжалланган трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат. Корхона замонавий технологик ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, ҳозирда 35 дан зиёд фуқаролар иш билан таъминланган. Корхона томонидан 2020 йилда янги маҳсулот яъни эркаклар пальтоларини тикишни йўлга қўйиш орқали 20-25 та ишчи ўринларини яратиш ҳамда 2020 йилда 3 та хорижий ҳамкорлар билан 275 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш билан боғлиқ шартномалар тузиш режалаштирилган.

Учрашув давомида  “Наманган аэропорт” чегара божхона пости бошлиғи Д.Нугманов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4186-сон қарори мазмун-моҳияти, шунингдек, маҳсулотларнинг экспортидаги қулайликлар ва янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

“Fashion dress” масъулияти чекланган жамияти  раҳбари  Ш.Мухиддинов томонидан юқоридаги мазмунли учрашувдан фойдали маълумотларга эга бўлгани, божхона тартиб-таомилларидаги янгиликлар тадбиркорнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратаётгани, шунингдек, бугунги кунда корхона фаолиятида божхона хизматлари билан ҳеч қандай муаммолар йўқлигини таъкидлаб, ўз навбатида бу каби учрашувлар божхона билан тадбиркор ўртасидаги ишончни янада ошишига олиб келишига умид билдирди.

Учрашув якунида корхона раҳбари ва ишчи гуруҳига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келиши эҳтимоли бўлган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08  ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамларига қўнғироқ қилиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

16.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг