Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга божхонада яратилган қулайликлардан самарали фойдаланиш тушунтирилди
136
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Қарши тола” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳудудда фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбиркорларга божхонада яратилган қулайликлардан самарали  фойдаланиш тушунтирилди

Унда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5755-сон Фармони мазмун-моҳияти ҳамда божхонада тадбиркорларга яратилган қулайликлар, ундан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Мазкур Фармонда белгиланганидек, жорий йилнинг 1 октябридан товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар.

Шунингдек, аввал божхона тўловларидан имтиёзлар назарда тутилган асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хом ашёси, соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хом ашё ва шакар хом ашёси, қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар импорт қилинганда ҳам имтиёзлар бекор қилинади.

Учрашувда, божхона соҳасида яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилиб, унинг самараси аниқ мисолларда баён қилинди.

Қайд этилганидек, соҳада жорий этилган Хавфни бошқариш тизими бугунги кунда ўз самарасини кўрсатиб ҳалол тадбиркорлар учун айни муддао бўлмоқда. Ўтган 2018 йилда бошқарма миқёсида товар ва транспорт воситаларини “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштируви учун сарфланган вақт 47 соатни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг август ойида атиги 1 соату 20 дақиқани, “экспорт” божхона режимида эса мос равишда 41 дақиқадан 19 дақиқагача қисқартирилишига эришилган.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар атрофлича муҳокама қилинди, саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

20.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг