Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспортёр корхоналар фаолияти билан яқиндан танишилди
84
Жорий йилнинг январь-август ойларида Самарқанд вилоятида 280 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилингани ҳолда импорт ҳажми 877,5 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда. Импорт таркибида технологик асбоб-ускуналар, транспорт ва унинг эҳтиёт қисм¬лари, металл ва улардан тайёрланадиган буюмлар, фармацевтика маҳсулотларининг улуши ката бўлмоқда.
Экспортёр корхоналар фаолияти билан яқиндан танишилди

Самарқанд туманидаги “Stekloplastik” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган “Самарқанд вилоятида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш имкониятлари” мавзусидаги кўргазмали семинарда ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Унда вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари, соҳага алоқадор мутахассислар бу ерда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни, унинг сифати билан яқиндан танишди.

Семинарда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти иштирок этиб, Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида товарлар импорти таҳлили ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш таклифлари ҳақида сўз юритди.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, жорий йилда Самарқанд вилоятидаги 11 корхонада маҳаллийлаштириш дастури доирасида 25 дан ортиқ маҳсулот ўзлаштирилиши белгиланган. Мазкур семинарнинг ушбу корхонада ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас. Чунки, бу ерда ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг 90 фоизи маҳаллийлаштириш дастури асосида тайёрланмоқда.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари “UZAuto TRAILER”ва“JV MAN AUTO-UZBEKISTAN” қўшма корхоналари фаолияти билан танишишди.

 

23.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг