Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилди
91
Сўнгги йилларда республикамизда қулай инвестиция муҳити ҳамда кичик ва ўрта бизнес юритишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, коррупциянинг олдини олиш, тадбиркорликнинг йўлига ғов бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай бюрократик тўсиқларни баратараф этиш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилди

Хусусан, Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси ҳамкорлигида илк маротаба амалга оширилаётган янги лойиҳа бўлиб, унинг доирасида  янгича ёндошув асосида тадбиркорларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатиш тизими ҳамда мазкур соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу тадбирда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси, иқтисодий суди,  божхона ва солиқ бошқармалари, Сирдарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят “Тадбиркор аёллар” уюшмаси, шунингдек, тегишли давлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб тадбир қатнашчилари вилоят тадбиркорлари томонидан ташкил этилган кўргазмаларни томоша қилдилар, шундан сўнг “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасининг мақсади ва аҳамияти ҳақида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Қудратов йиғилганларга батафсил маълумот берди.

Сирдарё вилоят иқтисодий суди раиси А.Худойбердиев тадбиркорларга иқтисодий судда кўриб чиқилган тадбиркорлик субъектлари орасидаги низолар, йўл қўйилган хато ва унинг оқибатлари тўғрисида маълумот берди.

Вилоятдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири У.Расулов қабулхонага келиб тушган мурожаатлар, уларга берилган ҳуқуқий кўмаклар, янги лойиҳа доирасида адлия ходимлари билан биргаликда янгича ёндошув асосида тадбиркорларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш  масалалари ҳақида атрофлича сўзлаб берди.

Шунингдек, тадбиркорлар диққатига солиқ ва божхона бошқармаларининг маъсул ходимлари томонидан қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янгиликлар, юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилаётган шароитлар ва берилаётган имтиёзлар, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5755-сон қарори асосида жорий йил 1 октябрдан бошлаб киритилаётган ўзгаришлар хусусида маърузалар қилинди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.     

24.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг