Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестиция иқтисодиёт – таянчи
211
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Инвестиция иқтисодиёт – таянчи

Хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш, маҳаллийлаштириш дастури ва саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари шулар жумласидандир. Шу билан бирга, ҳудудларга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ҳам устувор йўналишлардан бирига айланди. Албатта, пухта ўйланган, чуқур таҳлил асосида йўналтирилган инвестиция Ўзбекистон каби ривожланаётган мамлакат иқтисодиёти учун локомотив вазифасини ўтайди.

Бу борада Навоий вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сон Қарорига асосан, вилоятда 40 та инвестицион лойиҳа бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек қўшимча инвестицон лойиҳалар бўйича ҳам инвесторлар билан музокаралар давом эттирилмоқда.

Ушбу ишларга ҳамоҳанг тарзда божхона органлари томонидан ҳам инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишган ҳолда, хорижий инвесторлар фаолиятида мавжуд муаммолар ечимида амалий ёрдам кўрсатиш, қолаверса божхона соҳасига оид қабул қилинаётган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини уларга етказиш амалиёти йўлга қўйилган. Бу каби учрашувларнинг навбатдагиси “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ўз фаолиятини бошлаган “Zhong Tiang” қўшма корхонаси мутасаддилари билан бўлиб ўтди.

Корхона томонидан пахта ғўзапоясидан МДФ ва ДСП каби қурилиш материалларини ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 7,5 млн. АҚШ долларига тенг. Корхона ишга туширилиши натижасида 72 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Айни кунларда лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.

Навбатдаги учрашув Конимех туманида “Mr. Fish company” қўшма корхонаси вакиллари билан ўтказилди. Ушбу корхона томонидан балиқ маҳсулотларини етиштириш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 6 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, ҳозирда Африка лаққаси ва телапиа номли балиқлар синов тариқасида боқилмоқда. Келажакда осётр, сазан, амур, толстолоб каби балиқ турларини боқиб, кўпайтириш режалаштирилган. Жорий йил давомида ушбу лойиҳа доирасида 687,5 минг АҚШ долларига тенг асбоб-ускуна ва хомашёлар импорт қилинган бўлиб, уларга нисбатан
1,3 млрд.сўмдан ортиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилган.

Инвесторлар билан суҳбат давомида тадбиркорлар учун божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ва берилаётган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, ҳар бир фуқаро, шу жумладан хорижий инвесторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш божхона органларининг вазифаларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

15.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг