Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган тиббиёт анжомларини “яшил” йўлакдан олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди
88
Сифати кафолатланмаган тиббиёт анжомларини мамлакатимизга яширинча олиб кириш, аҳоли саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин.
Сифати кафолатланмаган тиббиёт анжомларини “яшил” йўлакдан олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди

Хориждан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро Д.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 10 миллион сўмлик, 888 дона ҳар хил турдаги стоматологик тиббиёт анжомлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

8.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг