Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватаннинг мустаҳкам таянчлари
71
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Pеспубликаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ўтказилди.
Ватаннинг мустаҳкам таянчлари

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев ва Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчиси Ф.Набиевлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни бутун мамлакатимизда кенг нишонланаётган 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин қутладилар ва юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлишини тиладилар.

Тадбир давомида юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаб, сарҳадларимиз дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраб келаётган мард ва жасур ўғлонларнинг хизмат фаолияти ҳамда халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ҳарбийларимизнинг эришган натижалари акс эттирилган видеофильм намойиш этилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

14.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг