Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – шарафли касб
279
Мамлакатимиз бўйлаб “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ҳарбий хизматчилар томонидан ёш авлод вакиллари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва кўргазмали чиқишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Божхоначи – шарафли касб

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан Термиз туманидаги  6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчи ёшлари билан  Термиз халқаро аэропортининг божхона назорати ҳудудида учрашув ташкил қилинди. 

Учрашувда, ёшларга, божхона ходимларининг халқаро аэропортлардаги фаолияти, божхона назорати техник воситалари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида ўқувчи ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, ёшлардан кўпчиликлари “Божхоначи –шарафли касб” эканлиги ва улар ҳам келажакда божхоначи бўлиш истаги борлигини айтиб ўтишди.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги тадбирлар вилоят божхона бошқармасининг барча божхона постлари томонидан давом эттирилмоқда.

14.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг