Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коронавирус эпидемиясига қарши ўқув машғулоти бўлиб ўтди
91
Айни дамда жаҳон ҳамжамиятини чуқур ташвишга солиб келаётган омиллардан бири бу шубҳасиз коронавирус эпидемиясидир. Бугунги кунга қадар ушбу эпидемия 1000дан ортиқ инсон умрига зомин бўлгани айтилмоқда.
Коронавирус эпидемиясига қарши ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Бундай вазиятда эпидемиянинг тарқалиши ва унинг юртимиз ҳудудига кириб келишини олдини олиш ғоят муҳим вазифа ҳисобланади. Шу мақсадда куни кеча “Навоий” халқаро аэропортида коронавирус ва бошқа турдаги юқумли касалликларнинг кириб келишига қарши курашда барча тегишли давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокимлиги, божхона, фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ўқув машғулоти давомида хавфли юқумли касалликка чалинган бемор аэропорт орқали учиб келганда тегишли давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳатти-ҳаракатлар кетма-кетлиги тадбир иштирокчиларига кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Албатта, бу каби махсус тактик ўқув машғулотлари давомида орттирилган амалий кўникмалар келгусида турли хил юқумли касалликларнинг юртимиз ҳудудига кириб келишини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

 

14.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг