Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бобур – ёш ҳарбийлар нигоҳида
79
Ўзбек халқи ўзининг буюк сиймолари - ватанпарвар ўғлонлари, жасур саркардалари, олим-у фузалолари билан бой тарихга эга. Орадан неча асрлар ўтсада уларнинг порлоқ хотираси дилларда мангу яшайди.
Бобур – ёш ҳарбийлар нигоҳида

Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб ана шундай буюк сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бобурнинг ҳаёти ва ижодига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон унинг умри машаққат ва синовларга, қийинчиликларга тўла эканлигини теран ҳис қилади. Дарҳақиқат, Бобур зодагон оилада дунёга келган бўлсада, отасининг бевақт ўлими, ўзи ишонган амир ва бекларнинг хиёнати, тож-у тахт учун курашдаги адоғи йўқ хунрезликлардан қаттиқ азият чекади. Кейинчалик Ҳиндистонда буюк империя барпо этганига қарамай бутун умр уни юрт ишқи ва ватан соғинчи тарк этмайди. Туғилиб ўсган диёрига нисбатан муҳаббат ҳисси унинг ижодида бош мавзуга айланади. Шунинг учун ҳам Бобур улуғланади. Чунки, бу қадар ватанпарвар сиймолар инсоният тарихида ҳақиқатдан ҳам жуда кам учрайди.

Бобур руҳиятида айниқса ҳарбий хизматчилар учун зарур бўлган хислатлар мавжуд. Шу муносабат билан Ёшлар Иттифоқининг Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан ҳудуддаги барча ҳарбий қисм ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида “Бобур – ёш ҳарбийлар нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловда божжона бошқармаси ходими М.Пўлатов ҳам муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Албатта бу каби тадбирлар ҳарбий хизматчилар орасида буюк ажодларимиз сиймосига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

 

 

14.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг