Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мард ўғлонлар номи мангу барҳаёт
170
Ҳаёт инсонга бир марта берилади. Лекин ҳар ким ҳар хил яшайди. Бир хил йилни 80 марта яшаб буни умр деманг дейишган экан.
Мард ўғлонлар номи мангу барҳаёт

Дарҳақиқат, инсон умрининг мазмун-моҳияти унинг узун ёки қисқалиги билан эмас балки бажарган амаллари, инсонларга, жамиятга қилган яхшиликлари, ватанпарварлик, фидойилик каби чин одамийлик фазилатлари билан ўлчанади.

Жамиятда ўзининг эзгу амаллари, чиройли ҳулқ-у одоби, гўзал лутфи билан барчага ўрнак бўладиган одамлар кўп. Лекин, шундай бир тоифа инсонлар ҳам борки улар кўрсатган жасоратни шак-шубҳасиз қаҳрамонлик деб аташ мумкин. Боиси, бу каби мард ўғлонлар ватан ҳимояси, унинг осойишталиги учун ўз жонларини фидо қилганлар.

Ўтганларнинг хотирасини ёд этиш, уларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатдир. Шу муносабат билан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ва Ёшлар Иттифоқининг вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган божхона ходимлари Ҳаққулов Алишер ва Қоматов Ойбекларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Мард ўғлонларнинг кўрсатган жасоратлари, эзгу ишлари, хайрли амаллари ёд этилди.

Орадан қанча вақт ўтмасин, халқ ҳеч қачон ўзининг мард ўғлонлари номини унутмайди. Уларнинг ёди дилларда мангу яшайди.

14.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг