Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар тўхтатиб қолинди
292
Республикамизга олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар мажбурий тартибда сертификатланадиган товарлар сирасига киради. Гарча дори воситаси ҳисобланмаса-да, бу турдаги маҳсулотларнинг ҳам сифати кафолатланган бўлиши шарт.
Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар тўхтатиб қолинди

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари кўп миқдордаги биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Божхоначилар томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Худойбердиев бошқарувидаги автотранспорт воситасини белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечиришди.

Натижада, автомашина юкхонаси ва салонида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 31 млн. 520 минг сўмлик 4137 дона “Samyun Wan” ёзувли биоактив қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати

4.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг