Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назорати ва расмийлаштируви қисқа муддатларда амалга оширилмоқда
145
Бугунги кунда коронавирус пандемиясининг мамлакатимиз бўйлаб кенг тарқалишини олдини олиш, фуқароларнинг соғлигини асраш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳаётий муҳим вазифалардан бирига айланди. Бу борада бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Божхона назорати ва расмийлаштируви қисқа муддатларда амалга оширилмоқда

Хусусан, пандемия шароитида хорижий давлатлардан чартер рейслар орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимизга олиб келинмоқда. Оммавий ахборот воситалари орқали касаллик бўйича охирги маълумотлар доимий равишда тақдим этиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони қабул қилиниб, эпидемия шароитида иқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича устувор йўналишлар белгилаб берилди.

Хўш, бу борада ҳудудларда қандай ишлар амалга оширилмоқда. Биз бугун Навоий вилояти миқёсида, шунингдек ушбу вилоятда фаолият олиб бораётган божхона ходимлари мисолида коронавирусга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтишни мақсад қилдик.

Бугунги кунда вилоятга коронавирус касаллигини кириб келиши ва тарқалишига қаратилган тадбирларни ташкил қилиш учун дезинфекцияловчи воситалар, махсус ҳимоя кийимлари, дори-дармонлар захираси яратилган.

Тегишли хизматларни жалб қилган кўп қаватли уйлар, аҳоли яшаш пунктлари, корхона ва ташкилотлар, бозорлар ва йирик савдо мажмуалари ҳамда бекатларда дезинфекцион воситалар ёрдамида зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят бўйлаб ҳаракатланувчи жамоат транспортлари ва таксиларда ҳам мунтазам равишда дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.

Вилоятда коронавирус эпидемиясига қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи махсус комиссия ҳам ташкил этилган бўлиб, унда божхона, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва бошқа тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида хизмат олиб борилмоқда.

Қайд этиш лозимки, коронавирус эпидемиясига қарши кураш мақсадида божхона бошқармасида ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича бошқармада ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳар томонлама амалий кўмак бериш бўйича тезкор штаб ташкил этилиб, бошқарма ва сертификатловчи органларнинг тегишли ходимлари ушбу штаб таркибига киритилдилар.

Бундан ташқари, эпидемия шароитида товарларни олиб ўтиш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан божхона чегарасини кесиб ўтиш тартиби бўйича саволлар ва тушунмовчиликлар вужудга келиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда бошқармада “Call center” фаолияти йўлга қўйилди. Шу фурсатдан фойдаланиб, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар, кенг жамоатчилик вакиллари ушбу “Call center”га мурожаат этиш орқали божхона назорати ва расмийлаштируви бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган

“Call-center”да хизмат олиб борувчи ходимлар рўйхати

Энг асосийси тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинаётган товарлар санитар-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари томонидан пухта текширувдан ўтказилгач, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштируви амалга оширилмоқда.

25.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг