Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликнинг ўрни беқиёс
102
Мамлакат ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – коррупция иллатининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида республикамизда кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу масалада, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек, “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”.

Дунё давлатларида жамият ривожига ғов бўлаётган коррупция хавфига қарши курашишни таъминлашга қаратилган бир қатор халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва миллий қонунчилик асосида, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратилди.

Мисол учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб
9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланмоқда. Ушбу кунда БМТнинг “Коррупцияга қарши конвенция”ни тан олган, аъзоси ҳисобланган давлатларда турли тадбирлар ва акциялар уюштирилади, плакат ва варақалар чоп этилади, шунингдек оммавий ахборот воситаларида коррупцияга қарши курашиш масаласидаги ахборотлар фаоллашади.

Коррупцияга қарши курашиш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини самарали химоя қилишнинг энг муҳим шартлари сирасига киради. Чунки, бу жирканч иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг иқтисодий таназзулига йўл очади. Жамият иқтисодиётини яширин равишда емиради. Унинг энг аянчли оқибати эса халқни давлат органларига нисбатан ишончини сусайтириб, қонунлар устуворлигини заифлаштириб қўяди.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки тамагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак.

Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор.

22.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг