Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мен буюк юрт фарзандиман!
279
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Мен буюк юрт фарзандиман!” шиори остида онлайн танлови ўтказилади.
Мен буюк юрт фарзандиман!

Танлов Божхона институти курсантларини ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, жонажон Ўзбекистонимизнинг шонли тарихи, маданияти, қадриятларини ёшлар томонидан ўрганиш ва тадқиқ этиш мақсадида ташкил этилади.

Танлов иштирокчилари ўзлари туғилиб ўсган туман, шаҳарнинг тарихий, маданияти, этник келиб чиқиши, табиий бойликлари, аҳолининг турмуш кечириш даражаси, ҳудуд ёшларининг илм-фан ва спортда қўлга киритаётган ютуқларини акс этувчи маълумотларни ўз ичига олган видео ролик (10-15 дақиқадан ошмаслиги лозим) ёки тақдимот-слайд кўринишида тақдим этишлари мумкин.

Танловга тақдим этилган ишланмаларнинг ғоявий, бадиий савияси ҳамда информацион технологиялардан фойдаланганлик даражасига кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан 10 (ўн) баллик тизимда баҳоланади.

Ишланмаларни жорий йилнинг 20 август санасига қадар +99 899 865 99 06 телеграм манзилига тақдим этишингиз мумкин.

27.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг