Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт кўлами тобора кенгаймоқда
195
Самарқанд вилояти тадбиркорлари, экспортёрлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари қаторида фермерлар томонидан ҳам ўз маҳсулотларини экспортга йўналтириш ишлари жадал ривожланмоқда.
Экспорт кўлами тобора кенгаймоқда

Хусусан, Самарқанд туманида фаолият олиб борувчи “AZAM AZAMAT AGRO” фермер хўжалиги ўзининг 3,5 гектар ер майдонига эга бўлиб, майдонда бугунги кун талабларига жавоб берадиган замонавий усулда токзор барпо этилган. Токзорда узумнинг ҳусайни, ризамат, кишмиш, келинбармоқ сингари экспортбоп навлари парваришланмоқда.

Ушбу токзор ва боғда етиштирилган маҳсулот асосан экспортга йўналтирилади. Жумладан, пандемия шароитида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида жорий йилнинг 6 ойи давомида фермер хўжалиги томонидан Россия, Қозоғистон ва Тожикистон Республикаларига умумий қиймати 120 минг АҚШ доллари бўлган 144 тоннадан ортиқ карам, ўрик, олма, шафтоли маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фермер хўжалиги аъзолари ушбу маҳсулотларни экспортга йўналтиришда мева-сабзавотларнинг табиий хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида хўжалик тасарруфидаги махсус совуткичлардан ҳамда 15 дона махсус замонавий юк автомобилларидан унумли фойлаланишмоқда.

Айни пайтда хўжалик томонидан хорижга узум экспорт қилиш учун зарур ишлар бажарилмоқда.

Ўз ўрнида фермер хўжалигининг экспорт операцияларини амалга ошириш жараёнларини қисқа вақт мобайнида божхона расмийлаштирувидан ўтказишда, карантиннинг барча талабларига риоя қилган ҳолда божхона ходимлари томонидан 24 соат давомида яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

29.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг