Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Фарғонада 90 миллион сўмлик “Тропикамид”ни ушлаб қолишди
203
Республикамиз божхоначилари кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига доир божхона қоидабузарликларини ҳам фош қилишди.
Божхоначилар Фарғонада 90 миллион сўмлик “Тропикамид”ни ушлаб қолишди

Фарғона шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида эса фуқаро А.Анинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош этилди. “Нексия” русумли автотранспорт воситасида ҳаракатланаётган ушбу шахс божхоначиларнинг кузатуви остига тушганини сезиб қолгач, автомашинадаги полиэтилен қопларни тушириб, воқеа жойидан қочишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

Бу эса бежиз эмас экан. Қоплар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уларда қиймати 90 млн. сўмлик 600 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Навоий вилоятида эса божхона ходимлари халқаро курьерлик жўнатмалари орқали дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний равишда олиб киришга бўлган урнишларни фош этишди.

Туркиядан келтирилган курьерлик жўнатмаларини божхона кўригидан ўтказиш давомида юклар орасига қиймати 9 турдаги 58 дона биологик актив қўшимчалар яширилганлиги аниқланди. 13,2 млн. сўмлик мазкур товарлар тегишли божхона декларацияларида умуман қайд этилмаган экан.

 

30.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг