Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз!
226
Жорий йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлади ва мазкур сана Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ илк бор кенг миқёсда байрам сифатида нишонланади.
Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз!

Байрам муносабaти билан давлат божхона хизмати органларида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган “Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз” шиори остидаги спорт мусобақалари ҳам ўзбек тили байрамига бағишланди.

Мусобақаларда божхона ходимлари спортнинг стол тенниси ва тош кўтариш турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Тадбир якунида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

16.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг