Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
3 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзлардан ноқонуний фойдаланишга бўлган уриниш фош бўлди
507
Божхона органлари томонидан товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида имтиёзларни тўғри қўлланилиши, божхона тўловларини тўлиқ ундириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
3 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзлардан ноқонуний фойдаланишга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, “Тошкент-товар” ТИФ божхона постида  хорижий русумдаги “Бетон насос” махсус автотранспорт воситаси имтиёз қўлланган ҳолда расмийлаштириш учун тақдим этилган БЮД ва тегишли юк-кузатув ҳужжатлари ўрганилди.

Унга кўра, ҳужжатларида 2019 йилда ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган махсус автотранспорт воситаси эксперт хулосасига кўра, автомашина ҳужжатларда кўрсатилганидек 2019 йилда эмас, балки 2015 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди.

Натижада, 3 млрд 247 млн сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, қиймати 4 млрд. сўмлик 1 дона “Автобетонасос” автотранспорт воситаси вактинча сақловга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.      

20.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг