Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Рақамли божхона” орқали коррупцияга қарши курашилмоқда
178
Бугун юртимиз божхона хизматининг барча йўналишларида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда.

Мисол тариқасида олсак, импорт асосида божхона чегарасидан ҳаракатланадиган товар ва транспорт воситалари импортёрнинг ихтиёригача бўлган ҳар бир босқич автоматлаштирилган ахборот дастурлари орқали онлайн тарзда ва назоратга олинган ҳолда амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда аниқ рақамларга кўра, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 711,7 миллион АҚШ долларилик импорт-экспорт товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилган. Ушбу товарлар учун ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан тақдим этилган 17 016 та божхона юк декларацияларининг барчаси масофадан туриб, онлайн божхона расмийлаштирувидан ўтказилган.

Яна бир жиҳати, божхона расмийлаштируви учун сарфланган вақтлар ҳам қисқа бўлиб, асосан экспортда 20 - 40 дақиқани, импортда 1 - 2 соатни, ташкил этган.

Аҳамиятлиси шундаки, юқорида қайд этилган барча жараёнларда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва божхона ходимлари ўзаро учрашмайди, бу эса товарларнинг инсон омилисиз божхона расмийлаштирувини таъминламоқда. Шунингдек божхона соҳасида содир этилиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, уқаролар божхона соҳасига оид мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11- 08”  рақамли ишонч телефони ҳамда Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган “75 221-04-80” рақамли ишонч телефонларига  қўнғироқ қилишлари мумкин.

21.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг