Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Посбониман муқаддас юртнинг” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди
262
Ҳар бир инсон учун умри давомида ўзи туғилиб ўсган замин, комил инсон бўлиб равнақ топишига имкон берган маскан, оиласи ва яқинларини бир осмон остида бирлаштирган макон – Она Ватани ҳар нарсадан устундир. Унинг ҳар бир қарич ери-ю тупроғини кўз қорачиғидек асраш, унинг равнақига ҳисса қўшиш, давлатимизнинг янада гуллаб-яшнаб, фаровон бўлишига хизмат қилиш ҳар бир фарзанднинг беминнат бурчидир.
“Посбониман муқаддас юртнинг” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

14 январь – бутун республикамиз миқёсида ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган “Ватан  ҳимоячилари куни” байрами кенг нишонланади.

 Бу йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами божхоначилар орасида ҳам кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида, “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти билан ҳамкорликда спортнинг “стол тенниси” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада спортнинг мазкур турига қизиқиши баланд бўлган ходимлар иштирок этиб, дастлаб гуруҳлар таркибида, кейинчалик якка тартибда ўзаро беллашишди.

Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлган  мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирландилар.

13.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг