Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар фаолиятини ёритишда матбуотнинг ўрни муҳим
813
Бугунги кунда матбуот ҳаётимизнинг барча жабҳаларини кенг қамраб олмоқда. Бу қамровни биз ҳар қадамда кўриб, ҳис этиб турибмиз.
Божхоначилар фаолиятини ёритишда матбуотнинг ўрни муҳим

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ўтказилган давра суҳбати “Интернет  сайтлари, ижтимоий тармоқлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларида божхона соҳаси фаолиятини ёритиш истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтди.

Унда “Kun.uz” онлайн нашри махсус мухбири Шуҳрат Шокиржонов, “Зарафшон” газетаси ва “Zarnews.uz” веб-сайти мухбири Анвар Мустафоқуловлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирни бошқарма Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи инспектори Ғ.Сатторов олиб бориб, йиғилганларга бу йўналишда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, кейинги даврда соҳавий идоралар, давлат ва бошқарув органлари таркибида Ахборот хизмати, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар йўналишининг ташкил этилиши бу борада янги қадам сифатида баҳоланади. 

Божхона тизимида бу йўналишнинг ташкил этилиши аҳоли ва божхона тизими ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажариб келмоқда. Тезкор ва шиддаткор жамиятимизда кун сайин ўзгаришлар кўпайиб бормоқда. Табиийки, бундай ўзгаришлар божхона тизимида ҳам содир бўляпти. Ўзгаришлардан аҳолини ўз вақтида огоҳ этиш, бу ҳақдаги янгиликлар билан таништириш, бевосита божхона сиёсати ташвиқотини оммавий ахборот воситалари орқали кенг йўлга қўйишда ушбу йўналишнинг ўрни каттадир. Жойларда ўтказилаётган турли хил тадбирлар, учрашувлар бевосита божхона тизими ташвиқотига хизмат қилаётганлигини таъкидлаш жоиз.

Айни пайтда Самарқанд вилоят божхона бошқармаси божхона соҳасида тадбиркорлар учун берилаётган имтиёзлардан хабардор этиш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, иқтисодиётимиз хавфсизлигини таъминлашдек муҳим ва долзарб вазифа зиммамизга юкланган. Бу борада бошқарма раҳбарияти бошчилигида бўлим ва гуруҳлар ҳамда божхона постларида хизмат қилаётган божхоначилар олдиларига қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажариб келишмоқда.

Бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар барча турдаги ахборот воситалари орқали мунтазам равишда ёритиб борилмоқда. Бу борада оммавий ахборот воситалари, хусусан, “Солиқ ва божхона хабарлари”, “Зарафшон”, “Овози Самарқанд”, “Самаркандский вестник”, “Адолат сари”, “Самарқанд”, “Баҳс” каби ўнлаб газеталар билан изчил ижодий алоқа йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи томонидан соҳага оид марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали жами 654 маротаба чиқишлар қилинган.

Тадбирда божхоначилар соҳа ходимларига ўзларини қизиқтирган саволларини беришиб, аниқ жавоблар олишди.

Келажакда божхона тизимида бўлаётган ислоҳотлар, янгиликлар ва тезкор хабарларни ОАВлари ва расмий веб-сайтлар орқали ёритиб боришда журналистлар билан ижодий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

 

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

 

13.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг