Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона омбори фаолиятига доир эълон
116
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли қарори талабларига мувофиқ,

"JARQO’RG'ON TEXNIK TA'MINLASH VA BUTLASH" шўъба корхонасига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш  учун амал қилиш муддати чекланмаган 1701/0014-сонли лицензия расмийлаштирилганлигини;

"SPT POCHTA" МЧЖга очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 26/0217 сонли лицензиянинг амал қилиш муддати 2018 йил 29 октябрдан тугатилганлигини ҳамда ушбу корхонага очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун амал қилиш муддати чекланмаган 1701/0016-сонли лицензия расмийлаштирилганлигини маълум қилади.

7.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг