Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Насаф" ТИФ божхона постида сайёр учрашув бўлиб ўтди
85
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябридаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли қарори мазмун-моҳияти кенг оммага етказиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқилиб, сайёр учрашувлар ташкил этилиб келинмоқда ҳамда экспортёрларга тушунтириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги “Насаф” ТИФ божхона постида бу борада сайёр қабули ўтказилиб унда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари М.Салиев, Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш ва божхона статистикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Холиқов, Қарши шаҳар ва туман ҳамда Ғузор туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокчилари,  вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари иштирок этишди.

Хусусан, ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октбрдаги ПҚ-3978-сонли қарори билан божхона соҳасида қуйидагилар белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди:

- барча юридик шахслар мева-сабзавот маҳсулотларини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар (аввалари бундай имконият “Узагроэкспорт” АЖ ёки ушбу ташкилот орқали экспорт қилувчиларга берилган эди);

- экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмаслиги, бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш учун экспорт қилуви жавобгар бўлиши белгилаб берилди;

- мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари
мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан олдиндан тўлов олиш талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритиладилар.

Ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар ресстри Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан юритилиши таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа ходимлари томонидан жавоблар бериб ўтилди.

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг