Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда ёш кинологлар билан учрашув бўлиб ўтди
425
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон қарорида божхона органларига ҳар томонлама ривожланган ҳамда юксак маҳоратга эга, маънан етук ватанпарвар ёшларни жалб этишга қаратилган, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини яратиш каби вазифалар белгилаб қўйилган эди.
Самарқандда ёш кинологлар билан учрашув бўлиб ўтди

Бу борада Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тизимизга ёш-малакали кадрларни жалб этиш, салоҳиятли кадрларни топиб жой-жойига қўйиш, ўқув масканларига ташриф буюриб, ёшларни касбга қизиқтириш, она Ватанга содиқ қилиб тарбиялаш каби муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ёшларни божхона хизматига жалб қилган ҳолда божхона органлари ходимларининг кадрлар заҳирасини шакллантириш, малакали ходимлар билан тўлдириш ишларини жонлантириш мақсадида бу гал Самарқанд қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг “Кинология” йўналишида таҳсил олаётган 130 нафар 2-3 босқич талаба-ёшлари билан учрашув ўтказишди.

 Унда бошқарма Кадрлар бўлими бошлиғи А.Абдураззоков сўзга чиқиб, талаба-ёшларга божхона соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, божхона органларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 октябрдаги “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунига асосан, божхона органларида хизматга қабул қилиш ва хизматни ўташ тартиби тўғрисида талаба-ёшларга кенгроқ маълумот бериб ўтилди.

Шундан сўнг бошқарма ходими И.Мадатов сўзга чиқиб, Миллий кинология маркази фаолияти, божхона органларида кинолог мутахассисларининг ўрни ва уларнинг хизмат вазифалари ҳақида слайд кўринишида ахборот бериб ўтди.

Маърузалардан сўнг бир ярим соат давомида Ж.Қаҳрамонов, М.Равшанов, Ҳ.Шарипов каби кўплаб талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан божхона ходимларига юзланишди. Қизиқарли савол-жавоблардан сўнг ёш кинологлар божхоначиларга миннатдорчилик билдиришди.

Элбек Зиядуллаев, 3-курс талабаси: - Коллежда кинология мутахассислиги бўйича таҳсил олаяпман. Соҳа қизиққаним учун ўқишга кирганман. Кинология соҳаси бўйича кўпдан бери мени қизиқтирган саволларим бор эди. Бугун божхона ходимлари билан учрашиб, барча саволларимга аниқ жавоб олдим. Энди мен келажакда кинолог мутахассиси сифатида божхона органларига ишга киришни ўзим олдимга мақсад қилиб олдим.

Ҳа, ёшларни касбга қизиқтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамизнинг олий мақсадимиздир.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг