Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси танлов эълон қилади
145
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 930-ф-сонли фармойиши ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 8 ноябрдаги 114-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари истиқомат қилишлари учун 2 та икки қаватли 16 хонадондан иборат хизмат уйлари қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бош лойиҳа ташкилотини аниқлаш мақсадида танлов эълон қилади.

Танлов предмети: Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари истиқомат қилишлари учун 2 та икки қаватли 16 хонадондан иборат хизмат уйлари қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бош лойиҳа ташкилотини аниқлаш.

Талабгор сифатида иштирок этаётган лойиҳа ташкилотлар таклифларни йўлланма хат орқали ёпиқ конвертда ҳамда муҳрланган ҳолда топширишлари лозим.

Таклифлар танлов эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь куни ичида қабул қилинади.

Тижорат таклифи тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олиниши лозим:

- қурилиш объектининг белгиланган тартибда энди аниқланадиган смета қийматидан келиб чиқиб фоиз кўрсаткичида қабул қилинади ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш муддатлари кўрсатиш. (асословчи ҳужжатлар илова этилиши шарт)

- талабгор ташкилотнинг ушбу қурилиш объекти лойиҳа-смета ҳужжатларини амалга ошириши учун гувоҳномаси ҳамда лицензияси нусхаларига асл муҳр ва имзоланган ҳолда тақдим этиш.

- талабгор ташкилотнинг мутахассислиги бўйича архитектор, конструктор, смета ишлаб чиқувчи ва бошқа ходимлари сони тўғрисида маълумот тақдим этиш.

Тўлов тури олдиндан тўлов 2 марта 15 %дан, қолган 70% тўлов ишлар тўлиқ амалга оширилганидан сўнг.

Қўшимча маълумотлар: Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар, Т.Каипбергенов кўчаси, 57-уй, Қорақалпоғистон Республикаси  божхона бошқармасига мурожаат қилиниши мумкин.

Телефон: (0361) 224-17-70, ички: 26-01

15.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг