Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида талабалар билан учрашув ташкил этилди
79
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси масъул таркибий тузилмалари томонидан Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг Иқтисодиёт факультети 4-босқич талабалари билан учрашув ташкил этилди ва унда божхона иши ҳамда соҳага оид норматив ҳужжатлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Қаршида талабалар билан учрашув ташкил этилди

Учрашув даставвал бошқарма биносида ўтказилиб, унда Кадрлар, Божхона тўловлари, Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиқлари ҳамда Божхона экспертизаси ва таҳлил гуруҳи бош инспектори иштирок этиб, ўз йўналишлари бўйича тушунтиришлар берди.

Шундан сўнг, талабаларга божхонага оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга масъул ходимлар томонидан батафсил жавоблар олишди.

Мазкур учрашувнинг иккинчи қисми бошқарма тасарруфидаги “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида давом эттирилиб, божхона пости ходимларининг иш жараёни билан яқиндан танишишди.

Бу каби тадбирларни бошқарма томонидан доимий равишда ўтказилиши йўлга қўйилган. Асосий мақсад, келгусида божхона соҳасига билимли, ватанга садоқатли кадрлар жамлаш ва кадрлар заҳирасини шакллантиришдан иборат. 

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг