Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида халқаро ўқув курслари якунланди
483
Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида 2018 йил 10 январдаги Ҳаракатлар режасига асосан Тожикистон Республикаси божхона хизматининг 15 нафар ходимлари учун Миллий кинология марказида инструкторлик ва бошланғич тайёргарлик ўқув курслари таҳсил олиши белгиланган эди.
Миллий кинология марказида халқаро ўқув курслари якунланди

Тожикистон Республикаси божхона хизматининг 9 нафар ходимларидан иборат биринчи гуруҳ  тингловчилари Миллий кинология марказида  2018 йил 26 февралдан 30 апрелга қадар таҳсил олди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси божхона хизматининг 6 нафар ходимларидан иборат иккинчи гуруҳ тингловчилари 2018 йил  10 октябрдан 8 декабрга қадар Марказда  ўқув курсида тахсил олишди. Бугун ДБҚ Ҳалқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи в.б  Р.Акрамов, Марказ Раҳбарияти ҳамда шахсий таркиби иштирокида ўқув курсини якунлаш тадбири бўлиб ўтди ҳамда тингловчиларга сертификатлар топширилди.

10.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг