Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жамоатчилик маслаҳат кенгаши йиғилишига марҳамат!
195
2018 йил 14 декабрь куни соат 10.00да Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Йиғилиш ўтказиш жойи: Самарқанд шаҳри Бўстансарой кўчаси 85-а уйда жойлашган Самарқанд вилоят божхона бошқармаси маъмурий биносида. 

Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

  1. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан
    2018 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг 2019 йил I ярим йиллик иш режасининг муҳокамаси ҳамда тасдиқлаш.

  1. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги   ПФ-5582-сон Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17октябрдаги “Мева-сабзовот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишг доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги   ПҚ-3978-сон қарори;

Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

 Мазкур йиғилишга вилоят божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг аъзолари,  Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг муайян доимий комиссияларининг аъзолари, вилоятнинг  тегишли идора, ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, вилоятда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Ушбу йиғилишга қатнашиш истагини билдирган хусусий тадбиркор ва корхона, ташкилот вакилларини (йиғилиш иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириш мақсадида) Самарқанд вилояти божхона бошқармасига (тел: 230-42-42) жорий йилнинг 13 декабрь кунига қадар мурожаат қилиши сўралади.

Жамоатчилик маслаҳат кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони асосида ташкил этилган.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

11.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг