Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Товарларни электрон декларациялаш” интерактив хизмати
10568

2018 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорларимиз учун яна бир қулайлик яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ энди тадбиркорлар интернет ёрдамида божхона юк декларацияларини (БЮД) ўз офисларидан чиқмасдан туриб, мустақил равишда тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш имкониятига эга бўлдилар.

Бунга қадар эса товарларни республикамизга олиб кирмоқчи ёки экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркор божхона юк декларациясини тўлдириб бериш ва божхона идораларига тақдим этиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар кўмагидан фойдаланишга мажбур эди.

Энди эса Давлат солиқ қўмитаси томонидан бериладиган электрон рақамли имзога эга бўлган ҳар бир тадбиркор буни амалга оширишга тўла ҳақли.

Бунинг учун Давлат божхона қўмитасининг http://ed1.customs.uz/ ва http://ed2.customs.uz/манзилида жойлашган “Электрон декларациялаш тизими”га кириб, онлайн тарзда БЮДни тўлдириб, божхона органларига тақдим этишса, кифоя!

Бундан ташқари, тадбиркорлар БЮДни Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “E-BYUD 4.0.0”локал дастури (Дастурдан фойдаланиш бўйича йўриқнома) ёрдамида БЮДни тўлдириб, тайёрланган электрон нусхасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Тадбиркорлар томонидан БЮДни тақдим этиш” интекактив хизматидан фойдалангани ҳолда тақдим этишлари мумкин. Ушбу ҳаволада: 

* * *

Агар тадбиркорлар БЮДни тақдим этишни мустақил равишда амалга оширмай, бунда бошқа шахслар кўмагидан фойдаланмоқчи бўлсалар, у ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Декларацияловчи шахслар рўйхати” интерактив хизматидан фойдаланиб, мазкур шахсларга ўзлари номидан декдарациялаш ваколатини бериш мақсадида товарларни декларацияловчи шахслар рўйхатини шакллантиришади.

Ушбу хизматдан фойдаланиш давомида саволлар юзага келганда, Давлат божхона қўмитасининг уздуксиз фаолият юритувчи call centre 120-76-08 ёки 120-76-00 (ички: 58-10, 58-11, 58-12, 58-13, 58-14, 58-15) рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари!

Сиз қуйидаги ҳавола орқали янги Электрон божхона юк декларацияси шаклини кўчириб олишингиз мумкин.

“Электрон божхона юк декларацияси шакли”

(кўчириб олиш учун сарлавҳани босинг)

Изоҳ: Ушбу шакл Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил 6 апрелдаги қарори билан тасдиқланган. Қарор Адлия вазирлиги томонидан 2773-сон рақам билан рўйхатга олинган.

Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (2020 йил 10 февралда Адлия вазирлиги томонидан 3220-рақам билан рўйхатга олинган) билан эса ушбу ҳавола орқали танишинг!

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона брокерлари ва декларацияловчи шахслар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4554-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-6005-сон Фармони билан белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” 605-сон қарори,

Давлат божхона қўмитасининг “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) ва “Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларидан келиб чиқиб,

электрон божхона юк декларацияси (БЮД) ва БЮДни тузатиш шаклининг (БДТ) электрон шакллари ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда қайта тасдиқланди.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан истеъмол товарлар, тайёр дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг божхона расмийлаштирувида уларнинг ўзига хос бўлган хусуссиятлари ва тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни ҳам (ишлаб чиқарувчи, савдо белгиси/маркаси, модели, истеъмол қадоғининг тури ва миқдори, ишлаб чиқарилган йили хусусиятлари ва бошқа тавсифлари) алоҳида майдонларда кўрсатиш белгиланди. Бунда такрорланувчи маълумотлар (товарнинг маркаси ва бренди, модели, нави, тури, ишлаб чиқарилган йили ва двигатель ҳажми) БЮДнинг янги электрон шаклига асосан “Товарнинг хусусиятлари” жадвалига ўтказилди (Т41).

“Товарнинг хусусиятлари” жадвалидаги майдонларда маълумоти кўрсатилиши зарур бўлган айрим турдаги товарларнинг ТИФ ТН кодларига оид маълумотларни ҳам шу ердан юклаб олишингиз мумкин.

ЮКЛАБ ОЛИШ

Декларацияловчи шахслар 2021 йил 1 июндан бошлаб, БЮД ва БДТларни мазкур тасдиқланган электрон шаклга асосан тақдим этишларини маълум қиламиз.

12.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг