Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича статистик маълумотлар
17191

Давлат божхона қўмитасига 2021 йил 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари ижроси бўйича давлат божхона хизмати органларида бир қатор амалий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитасида ўтказилаётган Ҳайъат ва ҳудудий божхона бошқармаларидаги кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали давлат божхона хизмати органларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олиниб, зарур бўлса муаллиф билан шахсан учрашувлар ташкил этилиб, муаммо ва масалалари ҳал этилмоқда.

Давлат божхона қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали келиб тушаётган мурожаатларни амалдаги қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш мақсадида Ҳайъат ва ҳудудий бошқармаларнинг Кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи кун тартибига киритилиб, амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб келинмоқда.

2021 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Давлат божхона қўмитасига 1374 та мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 1140 таси жисмоний шахслардан, 234 таси юридик шахслардан келган. Шундан, 370 таси ёзма шаклда, 392 таси электрон кўринишда,  612 таси оғзаки мурожаатларни ташкил этган.

Мурожаатларнинг 360 таси (26,2%) “божхона имтиёзлари ва преференциялари” бўйича, 354 таси (25,7%) “божхона назорати ва расмийлаштируви” масаласида, 259 таси (18,8%) “божхона органларига ишга кириш, қайта тиклаш, ротация қилиш” масалаларида, 224 таси (16,3%) бошқа масалада, 134 таси (9,7%) ТМБларни қайтиб олиш масалада, 43 таси (3,1%) божхона ходимларининг ҳатти ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат этган.

Мазкур мурожаатларнинг 488 таси (35,5%) қаноатлантирилган, 857 таси (62,3%) амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилган, 20 таси (1,4%)  рад этилган, 9 таси (0,6%)  кўриб чиқиш босқичида.

Ҳисобот даврида ДБҚ ишонч телефони марказига 70 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 48 таси жисмоний шахслардан, 22 таси юридик шахсларни ташкил этган.

Мурожаатларнинг 15 таси (21,4%) божхона назорати ва расмийлаштируви масаласида, 2 таси (2,8%) божхона тўловларидан имтиёз ва префренциялар олиш масаласида, 2 таси (2,8%) мусодара қилинган товарини қайтиб олиш масаласида, 2 таси (2,8%) божхона қонунбузилиш ҳолати юзасидан хабарлар, 40 таси (57,1%) ходимлар ноқонуний ҳатти-ҳаракати норози, 9 таси (12,8%) бошқа масалалардаги мурожаатларни ташкил этган.

Мазкур мурожаатларнинг 15 таси (21,4%) қаноатлантирилган, 55 таси (78,5%) бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилган.

ДБҚ марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш, уларга асосланган жавоб хатларини юбориш, шу билан бирга чуқур таҳлил қилиш, шикоятларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш (айниқса такрорий мурожаатларни), уларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланмаслигини таъминлаш бўйича зарур тадбирлар кўрилмоқда.

ДБҚ Раиси ўринбосарлари ва Марказий аппарати тузилмаларининг мутасадди раҳбарлари ҳудудий божхона бошқармалари раҳбарлари тасдиқланган жадвал асосида вилоятларга чиқиб, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб, божхона соҳасидаги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимини топишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни кўриб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар мунтазам равишда таҳлил қилиниб, уларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши доимий назорат қилинмоқда.

13.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг