Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси билан Туркия Республикаси савдо вазирлиги ўртасида ташқи савдо статистикаси соҳасида методологик ва ахборий ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги Баённома (2021, Апрель 8)
131

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Туркия Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида ташқи савдо статистикаси соҳасида методологик ва ахборий ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БАЁННОМА

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Туркия Республикаси Савдо вазирлиги (кейин ўринларда “Томонлар” деб аталувчилар),

1997 йил 18 ноябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида уларнинг божхона органларининг ўзаро кўмаклашиши бўйича Битим қоидаларига асосан, ташқи савдо статистикаси ва икки томонлама ташқи савдо статистикасини таққослаш соҳасида ҳамкорлик, нафақат статистик номутаносибликлар сабабларини тафтиш қилиш, шунингдек, шаффоф ташқи савдони қўллаб-қувватлашда самарали эканлигини англаб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:

 

1-модда

Умумий қоидалар

Мазкур Баённомани амалга ошириш мақсадида, Томонлар ташқи савдо статистикаси маълумотларини, шунингдек, ўзларининг ташқи савдо статистикаси методологиялари, ушбу методологиялардаги сезиларли ўзгаришлар бўйича ахборотларни алмашиш соҳасида ҳамкорлик қиладилар, классификацияланган ёки муҳофазаланган
ёхуд давлат сири, шунингдек, тижорат сирини ўз ичига олган ахборот
ва маълумотлар бундан мустасно.

 

2-модда

Баённомани қўллаш мақсади ва доираси

Мазкур Баённома доирасида ташқи савдо статистикасида фойдаланилган методологиялар, шунингдек, статистик маълумотлар алмашишдан кўзланган мақсад Томонлар ўртасида икки томонлама савдо ҳақида зарур ахборотларни тақдим қилиш ҳисобланади.

  1. Мазкур Баённома доирасида бир Томоннинг ўзаро ёрдам кўрсатиши Томонларнинг миллий қонунчилиги, ваколатлари ва мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

 

3-модда

Статистик ахборот алмашиш

 

  1. Томонлар икки томонлама ташқи савдо статистикаси соҳасида ахборотларни мазкур Баённоманинг иловасида келтирилган ташқи савдо индикаторлари рўйхатига мувофиқ ихтиёрийлик асосида алмашадилар.
  2. Алмашиладиган ахборотлар рўйхати таркиби мазкур Баённоманинг таркибий қисми ҳисобланадиган иловага асосан шакллантирилади.
  3. Томонлар ҳар ойда ёки чоракда Товарларни тавсифлаш
    ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизими 6 та белги даражасида шаклланган ўзаро савдо борасида божхона статистикаси ахборотларини имкониятга кўра алмашадилар.
  4. Мазкур Баённомани янада самарали тарзда амалга ошириш мақсадида Томонлар қуйидаги ахборотларни алмашадилар:

а) ахборотларни жўнатишнинг ташкилий тузилиши ва техник шартлари методологияси;

  1. b) божхона режимлари рўйхати.

 

4-модда

Ахборотлардан фойдаланиш

 

  1. Томонлар мазкур Баённома доирасида олинган ахборотлардан фақат унда белгиланган мақсадларда фойдаланишни таъминлайдилар.
  2. Мазкур Баённома доирасида олинган ҳар қандай ахборот, ҳужжат ва бошқа материаллар махфий ҳисобланиши ва уларни тақдим қилган Томоннинг олдиндан ёзма розилигисиз учинчи шахсларга берилмаслиги лозим.

 

5-модда

Баённомани амалга ошириш жараёни

 

  1. Томонлар қуйидаги мақсадларда тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга ваколат берилган божхона расмийлари рўйхатини шакллантириши лозим:

а) ахборот алмашишнинг техник шартлари ва ахборот юбориш технологияларини, шунингдек, ахборотни муҳофаза қилиш талабларини ишлаб чиқиш ва келишиш;

  1. b) мазкур Баённомани амалга ошириш жараёнида юзага келган техник муаммоларни ҳал қилиш.
  2. Томонлар ваколатли шахслар ҳақида ҳар қандай ўзгаришлар
    ва қўшимчалар тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қиладилар.
  3. Томонлар ўзаро ахборот алмашишда инглиз тилидан фойдаланадилар.
  4. Томонлар мазкур Баённома имзолангандан сўнг 6 ой ичида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар муддатларини келишадилар.

 

6-модда

Бошқа шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятлар

 

Мазкур Баённома қоидалари, Томонлар ўзаро иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.

 

7-модда

Баённомага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда низоларни ҳал қилиш

 

  1. Томонларнинг ўзаро ёзма келишувига мувофиқ мазкур Баённомага, унинг таркибий қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
  2. Мазкур Баённома қоидаларини талқин қилиш ва амалга ошириш бўйича юзага келадиган ҳар қандай келишмовчиликлар Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар ўтказиш асосида ҳал қилинади. Ҳал қилинмаган масалалар дипломатик каналлар орқали ҳал қилиниши лозим.

 

8-модда

Баённоманинг кучга кириши ва тугатилиши

 

  1. Мазкур Баённома у имзоланган санадан кучга киради.
  2. Ҳар бир Томон уни тугатиш нияти тўғрисида ёзма хабарнома юбориш орқали мазкур Баённоманинг амал қилишини тугатиши мумкин. Бундай ҳолатда, Баённоманинг амал қилиши ушбу хабарнома олинган санадан 3 ойдан сўнг тугатилади.
  3. Мазкур Баённоманинг тугатилиши унинг доирасида амалга оширилаётган ҳамкорлик тадбирларининг якунланишига таъсир кўрсатмайди.

 

Тошкент шаҳрида, 2021 йил 8 апрелда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, турк ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.

Мазкур Баённомани талқин қилишда тафовутлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

8.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг