Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида товар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда божхона операцияларининг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисида 2016 йил 30 декабрда имзолан
131

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида товар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда божхона операцияларининг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш (“Соддалаштирилган божхона йўлаги”) тўғрисида 2016 йил 30 декабрда имзоланган Битимга қўшимчалар киритиш ҳақида

БАЁННОМА

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси), кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида товар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда божхона операцияларининг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш (“Соддалаштирилган божхона йўлаги”) тўғрисида 2016 йил 30 декабрдаги Битимнинг (кейинги ўринларда - Битим) 9-моддасига асосан, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:

 

1-модда

Битимнинг Иловаси қуйидаги мазмундаги бандлар билан тўлдирилсин:

 

6

Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж кийим буюмлари ва кийимлар учун жиҳозлар

61-гуруҳ

7

Кийим буюмлари ва кийим жиҳозлари, машина ёки қўлда тўқилган трикотаждан ташқари

62-гуруҳ

8

Бошқа тайёр текстиль буюмлари; тўпламлар; ишлатилган кийим ва текстиль буюмлари; латта-путта

63-гуруҳ

 

2-модда

Мазкур Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

3-модда

Мазкур Баённома бир йил муддатга тузилади ва у имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Башарти Томонлардан бири мазкур муддат тугашидан уч ой олдин бошқа Томонни уни амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиши ўз-ўзидан кейинги йиллик муддатларга узайтирилади.

 

Москва шаҳрида “22” Июнь 2021 йилда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда иккала матн тенг кучга эга.

22.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг