Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонун устуворлигини таъминлашда очиқлик ва ошкоралик муҳимдир!
302
Божхона органлари томонидан божхона қонунчилиги бузилишини олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Қонун устуворлигини таъминлашда очиқлик ва ошкоралик муҳимдир!

Маълумки, божхонага доир аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича юритилган ҳужжатлар тегишли тартибда суд идоралари томонидан кўриб чиқилади.

Хусусан, куни кеча Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида  Наманган вилояти божхона бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими ходимлари томонидан тақдим этилган маъмурий иш материаллари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-моддаси тартибида кўриб чиқилди.

Айни шу куни вилоят божхона бошқармаси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22721-моддаси ва 22723-моддаси билан юритилган жами 17 та маъмурий иш ҳужжатлари юзасидан ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида суд мажлиси бўлиб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди қарорига кўра, мазкур маъмурий иш ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган умумий қиймати 140 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари давлат эгалигига ўтказилди.

Шунингдек, умумий қиймати 25 млн. сўмлик товарларни эса сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли белгиланган тартибда йўқ қилиш юзасидан суд томонидан қарор қабул қилиниб, ижро этишлик учун ҳудудий мажбурий ижро бюросига юборилди.

23.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг